Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 35-40°, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-42° гача бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 37-39° бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа мудатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30° бўлади.
15.06.2023 08:16
Бугун ҳам ҳаво ҳарорати 42° гача кўтарилади






