АсосийDunyo

Туркиядаги “Гладиаторлар шаҳри”га икки минг йилдан кейин чучук сув қайтди

'Туркиядаги “Гладиаторлар шаҳри”га икки минг йилдан кейин чучук сув қайтди'ning rasmi

Туркиянинг Ғарбий Онадўли минтақасидаги археологик ёдгорликлари билан машҳур бўлган Бурдур вилоятида ҳаяжонли янгилик! Тўққиз ойлик қайта тиклаш ишларидан сўнг Бурдурнинг Гўлҳисар туманида жойлашган қадимий Кибира(Kibyra) қадимий шаҳридаги улкан фавворага чучук ичимлик суви яна қайтди. 2016 йилда кашфэтилган ва ўша йили ЮНEСКОнинг Бутунжаҳонмероси рўйхатига киритилган қадимий шаҳарКибирадаги монументал фавворани қайта тиклаш, Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Бурдурвилояти ҳокимлиги кўмагида амалга оширилди.

2000 йиллик муҳташам Кибира фаввораси Рим империяси даврида қад ростлаган. Икки ҳовузга эгабўлган ва Кибира қадимий шаҳрининг учинчиайвонида жойлашган қадимий иншоот милодий 23 йилда шаҳар катта зилзиладан сўнг қайтатикланганида қурилган ва қарийб 700 йил фаолияткўрсатган, деб тахмин қилинади. Баландлиги 7,5 метр ва диаметри 15 метр бўлган улкан фаввораустунлар билан мустаҳкамланган конус шаклидагисоябонни ҳам ўз ичига олади. Кибиранингдастлабки фаввораси бўлган улкан иншоот қадимийшаҳарнинг сувга бўлган эҳтиёжини қандайқондирганини кўрсатади ва агорада тасвирланганмеъморий визуаллик эстетиканинг ажойибнамунасини тақдим этади.

           Кибира "Гладиаторлар шаҳри"

           Гўлҳисар туманининг ғарбий ён бағридажойлашган Кибира нисбатан кенг турар-жойҳудудида жойлашган. Рим тараққиётининг энгмуҳим шаҳарларидан бири сифатида Кибирадантопилган меъморий қолдиқларнинг барчаси Рим императорлик даврига тегишли. Минтақанингмуҳим хусусияти шундаки, биноларнинг ҳар бириўзаро симметрик тарзда яратилган бўлиб, улар бирбирини алсо тўсиб қўймайди. Кибирагакираверишда унинг стадиони жойлашган; ҚадимгиОнадўлидаги энг улуғвор стадионлардан бириҳисобланган Кибира стадиони 10 000 га яқинодамни сиғдира олади ва гладиаторларнинг эпик мусобақаларига мезбонлик қилган дебҳисобланган. Шу тариқа Кибира ўзининг“Гладиаторлар шаҳри” унвонини мерос қилиболган.

          Кибирадаги яна бир диққатга сазовор иншоот- оркестр қисмида Медуза мозаикаси тасвирланганодеон ва устунли савдо кўчаси атрофида қурилганагорадир. Бундан ташқари, қадимий шаҳарнингРим ҳаммоми ва антиқа театри диққатгасазовордир. Қадимги манбаларда айтилишича, Кибира саноати деҳқончилик, чорвачилик, тиббиёт, темирчилик ва кулолчиликни ўз ичига олган. Шаҳар космополит тузилишга ва тўрт хил тилга эгаэканлигига ишонилган. Шунга кўра, Кибиранингкучли иқтисодиёти ва ҳарбий кучи борлигитаъкидланади.

Тўхтовсиз оқиб турувчи фавворага эгаиккинчи қадимий шаҳар

Кузатишлар шуни кўрсатадики, фавворамарказида думалоқ минора қад кўтариб, унингатрофида олтита устунлари ҳам бор. Шу биланбирга, сув пайдо бўлган жойга шерлар вапантераларнинг олтита ҳайкалчаси ўрнатилган. Ушбу ҳайкаллардан фақат иккитаси қазишмаларпайтида топилган бўлиб, бугунги кунда иккита аслҳайкал Бурдур музейида намойиш этилмоқда.

Бурдурда қадимдан қолган иккита монументалфаввора бор. Биринчи бўлиб Бурдурнинг Агласунтуманидаги Сагалассос қадимий шаҳрида 1800 йиллик Антонин фаввораси топилган. Қайтатиклаш ишлари тугаллангандан сўнг, Кибирақадимий фаввора жойлашган иккинчи маскангаайланди.

Археологик қазишмалар, тадқиқот ва қутқарувишлари фаол олиб борилаётган Туркияда сўнггийилларда кўплаб тарихий ашёлар топилиб, музейларга олиб келинмоқда. 2022 йилда 713 та археологик фаолият натижасида археологикқазишмалар сони бўйича дунёда етакчи давлатбўлган Туркияда 10.500 га яқин асарлар ўртагачиқди.

    Бошқа янгиликлар