АсосийJamiyat

Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилади

'Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилади'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев автомобилсозликка оид маълумотлар билан ўртоқлашди ва қуйидаги фикрларни билдирди:

“Бир рақамга эътибор қилинг: Асака туманидаги саноат ишлаб чиқариш ҳажмлари республиканинг 9 та вилояти саноатидан юқори.

Биз автомобилсозлик саноатини янада ривожлантириш учун қўшимча 1 миллиард доллар инвестисия киритамиз. Бу орқали, келгуси икки йилда автомобиль ишлаб чиқаришни ҳозирги 300 минг донадан 500 минг донага олиб чиқамиз”, — деди номзод.

Шавкат Мирзиёев 2030 йилга қадар йилига 1 миллион дона автомобиль ишлаб чиқаришга эришилишини айтди.

“Шунингдек, Асакада 13 та корхона иштирокида йирик машинасозлик кластери ташкил этилмоқда”, – деди номзод.

    Бошқа янгиликлар