АсосийJamiyat

Бухоро-Урганч автотрассасида "Uzauto Motors" трейлери иштирокида ЙТҲ содир бўлди

'Бухоро-Урганч автотрассасида "Uzauto Motors" трейлери иштирокида ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Бугун, 14 июнь соат 11:40 да "Бухоро-Урганч" автомобиль йўлида Uzauto Motors автопаркига тегишли трейлер ва юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

Дастлабки маълумотларга кўра, автомобилларнинг тўғридан-тўғри тўқнашуви натижасида автовоз кабинаси шикастланганлиги сабаб  икки ҳайдовчи ҳам олинган оғир жароҳатлар натижасида вафот этди.

Айни пайтда ушбу ҳодиса тегишли хизматлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Автоҳалокат ҳақида батафсил маълумот тергов-тезкор тадбирлари якунларига кўра берилади.

"Uzauto Motors жамоаси ЙТҲ қурбонларининг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Компания уларга барча зарурий ёрдам ва кўмак кўрсатилишига кафолат беради", - дейилган расмий хабарда. 

    Бошқа янгиликлар