Енгил атлетика федерациясида ОАВ вакиллари иштирокида қатор мусобақаларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Унда, хусусан, Ёшлар куни муносабати билан ўтказиладиган "Янги Нафас" халқаро оммавий югуриш мусобақаси, "Ватан Қалқони" ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси ва "Олймпиc Дай" халқаро санаси муносабати билан ташкил этиладиган оммавий югуриш мусобақаси тўғрисида маълумот берилди.
Журналистлар билан учрашувда Спорт ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Шаҳрилло Маҳмудов, Енгил атлетика федерацияси бош котиби Камолиддин Рўзамуҳамедов ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Халқаро алоқалар департаменти директори Камолиддин Эргашев иштирок этди.
25 июнь куни эрталаб соат 06:00 да 16 та шаҳарда мусобақага бир вақтда старт берилиши айтиб ўтилди. Иштирокчиларга 3 та масофани танлаш имконияти тақдим этилади: 1 миля (1609 м), 3 км, 10 км, Фарғона, Наманган, Бухоро, Самарқанд ва Нукусда — 1 миля ва 3 км. Андижон, Нурафшон, Гулистон, Жиззах, Термиз, Навоий, Қоровулбозор, Қарши, Ғузор, Урганчда — 3 км.
"Янги Нафас" пойгасида иштирок этишни хоҳловчиларнинг барчаси учун iticket.uz сайтида 21 июнга қадар рўйхатдан ўтиш давом этади.






