Ўзбекистонлик футбол дарвозабони, СССР спорт устаси Николай Любарцев 81 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ахборот хизмати хабар берди.
Николай Любарцев 1942 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида туғилган. У Таганрог футбол мактаби тарбияланувчиси ҳисобланади.
Профессионал футболдаги фаолиятида “Пахтакор”, “Трактор Павлодар”, “Торпедо Таганрог”, “Торпедо Таганрог” футбол клублари сафида ўйнаган. СССР чемпионати Олий лигасида умумий 150 та ўйин ўтказган ва 1967/1968 йилги СССР кубоги финалчиси бўлган.
Шунингдек, “Пахтакор”, “Зарафшон”, “Косонсой”, “Хорaзм”, “Янгиер” ва “Навбаҳор” каби футбол клубларига мураббийлик қилган.






