Самарқанд вилоятида эсаётган кучли шамол натижасида соат 8:00 ҳолатига айрим электр узатиш тармоқлари хавфсизликни таъминлаш мақсадида ўчирилди, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.
Хабарда таъкидланишича, Самарқанд шаҳри, Жомбой, Ургут, Тайлоқ, Пастдарғом ва Оқдарё туманларининг айрим ҳудудларида жами 3250 та истеъмолчининг электр таъминотида узилишлар кузатилмоқда.
Ҳудудда кучли шамол эсиши пасайгандан сўнг электр таъминоти қайта тикланади.
Келтирилган ноқулайликлар учун истемолчилардан узр сўраймиз, дейилади вазирлик хабарида.
13.06.2023 09:32
Самарқандда кучли шамол туфайли "свет" ўчиши кузатилмоқда






