Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев бу борада Қорақалпоғистонда 2030 йилга қадар мўлжалланган режалари ҳақида тўхталиб ўтди.
Жумладан:
- маҳалла ва овулларда 6минг километр йўллар ҳамда 150та кўприк таъмирланади;
- 5 минг километр электр тармоғи, 1минг 350та трансформатор ва 10та подстанция янгиланади;
- 70минг хонадонга эга 2мингта кўп қаватли уйлар фойдаланишга топширилади;
- барча ижтимоий ва давлат идоралари ҳамда 17 минг хонадонда 55 мега ватт қувватли қуёш панеллари ўрнатилади.






