АсосийJamiyat

Ўзбекистонда мигрантлар учун ахборот маркази очилади

'Ўзбекистонда мигрантлар учун ахборот маркази очилади'ning rasmi

Ўзбекистон Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев бош қароргоҳи Венада жойлашган Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази (ICMPD) бош директори ва Австриянинг собиқ ташқи ишлар вазири Михаел Шпинделеггер билан учрашув ўтказди. Учрашувда Ўзбекистон меҳнат бозоридаги салоҳиятли ишчи кучини Европа мамлакатларида иш билан таъминлаш, хорижий давлатларга хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда Дунё АА хабар бермоқда.
Суҳбат аввалида хориж томонига Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жумладан, ташқи меҳнат миграциясини ривожлантириш ва уни диверсификация қилиш  бўйича олиб борилаётган давлат сиёсати, мазкур йўналишда фуқаролар учун яратилаётган имтиёзлар тўғрисида маълумот берилди.
Шунингдек, музокаралар давомида ICMPD ва Ўзбекистон ваколатли идоралари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида мигрантлар учун ахборот маркази (Migrant Resourse Centre) очишга келишиб олинди. Ушбу марказнинг вазифаси Европа мамлакатларида ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини тегишли ахборот билан таъминлаш, жумладан, мамлакатлар миллий қонунчилиги, маданияти ва ишга жойлашиш тартиб-қоидалари билан таништириш, уларга тегишли консултация хизматини кўрсатишдан иборат бўлади.

    Бошқа янгиликлар