2023-2024 йилларда Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 20,7 км узунликдаги “туризм ҳалқаси” лойиҳаси барпо этилади.
Бу ҳақда Президент жорий йил 7 июнь куни ПҚ-182 сон қарорни имзолади.
Қарор билан Ҳукуматга бир ой муддатда пойтахтдаги Чорсу ва Эски жува деҳқон бозорлари ҳудудини тартибга келтириш ва туристик жозибадорлигини оширишга қаратилган қарорни қабул қилиши лозим.
Ҳукумат ҳужжатида бозор ҳудудидаги тартибсиз қурилмалар ўрнига лойиҳа асосида замонавий савдо расталарини жойлаштириш, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш ҳамда пиёдалар йўлакларини қуриш ва ирригация тармоқарини янгилаш кабилар эътиборга олинади.
Шунингдек, бозор ҳудудидаги бўш турган бино-иншоотлар миллий архитектура ишланмаларини акс эттирган лойиҳалар асосида реконструкция қилинади ва қўшимча янги савдо расталари қурилади.






