АсосийJamiyat

Қашқадарёда Дамас Нексия-2 билан тўқнашиб ёниб кетди

'Қашқадарёда Дамас Нексия-2 билан тўқнашиб ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 12 июнь куни соат тахминан 06:44 лар атрофида Шаҳрисабз шаҳар Ипак йўл" ва Баҳодир Тарағай кўчалари чорраҳасида “Нексия 2” ва “Дамас” русумли автомобиллар иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар бермоқда. 

Натижада “Дамас” русумли автомашинада ёнғин чиққан.
Ёнғин оқибатида автоулов тўлиқ зарар кўрган. Ёнғин сабаб ҳеч ким тан жароҳати олмади.
Маълум бўлишич, ёнғин бўйича хабар Шаҳрисабз шаҳар ФВБ га келиб тушгач, 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 06.50 ларда ёнғинни тўлиқ ўчирган.
 

Ҳолат юзасидан тегишли соҳа вакиллари томонидан суриштирув ишлари бошланди.

    Бошқа янгиликлар