АсосийJamiyat

Ушбу ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

'Ушбу ҳафта кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди'ning rasmi

Дам олиш кунлари ҳароратнинг бироз пасайганидан сўнг, ушбу ҳафтада ҳарорат яна аста-секин кўтарла бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ҳафтанинг иккинчи ярмида кундузи ҳаво 37-40⁰ гача, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 41-42⁰ гача исийди. Бу июнь ойининг ўртаси учун экстремал қийматлар эмас, аммо бу даврнинг иқлимий қийматларидан юқоридир.

Республика ҳудуди бўйича ушбу ҳафта давомида об-ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 12-13 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин.

12-13 июнь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Пойтахтимизда ушбу ҳафтада ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-13 июнда 10 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат асосан кечаси 23-25⁰, кундузи 37-39⁰ бўлади.

    Бошқа янгиликлар