УзЛиДеП томонидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида таълим-тарбия, ёшлар сиёсатига оид ташаббусларнинг мазмун-моҳияти
Жорий йилнинг муҳим сиёсий воқеликларидан бири, шубҳасиз, 9 июль куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президентлик сайловдир. Куни кеча эса, Президент сайлови кампаниясининг энг муҳим босқичи — сайловолди ташвиқоти бошланди. Сиёсий партиялар томонидан илгари сурилган номзодлар ўзларининг сайловолди дастурларини кенг жамоатчиликкаэълон қилди.
Бугунги кунда ёшлар, олимлар, маҳаллий ва хорижий экспертлар, қўйингки, барча аҳолиқатламлари ушбу дастурларнинг концептуал ғоя ва мақсадлари, устувор вазифалари, мазмун-моҳияти ва истиқболда амалга оширилиши кутилганрежалари билан яқиндан танишиб чиқишмоқда.Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури мамлакатнисиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маданий жиҳатдан юксалтириш борасида бешта стратегик мақсадни ўз ичига қамраб олади.
Номзоднинг сайловолди дастури билан танишиб чиқар эканмиз, ундаги биринчи мақсад ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун зарур шароит яратиш эканини кўриш мумкин.
Ҳеч кимга сир эмас, сайловда ҳар бир овоз муҳим аҳамиятга эга, айниқса, ёшларнинг сайлов жараёнидаги фуқаролик позицияси, дахлдорлиги ва фаоллиги сайлов натижаларига сезиларли таъсир кўрсатади. Шу боис ушбу ижтимоий гуруҳ қатламдавлат сиёсатининг диққат марказида бўлиб келган. Номзоднинг сайловолди платформаси муҳим жиҳатларидан бири бу мамлакатимизнинг эртанги кунини белгилаб берадиган ёшлар масаласига дахлдор қатор ташаббусларни илгари суриши эканлигини таъкидлаш лозим. Мамлакатимизда бугунги кунда 30 ёшгача бўлган ёшлар 16 421 696 нафарни ташкил этади, бу умумий аҳолининг 46фоизи деган маънони англатади.
Ўзбекистон аҳолиси йилига 2 фоиз ўсмоқда,2030 йилга келиб, мамлакат аҳолиси 40 миллионга етади. Албатта, бу ўз навбатида, халқимизга,хусусан, ёшларга муносиб шарт-шароит яратишни тақоза этади. Номзод ўзининг сайловолди дастурида Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юрти, деган шиорни илгари суради. Келгуси етти йилда “Янги Ўзбекистон” деган муҳташам иморатни барпо этиш бош вазифа бўлиши таъкидланади, Албатта, янги Ўзбекистонни бунёд этишда соғлом ва баркамол ёшлар ҳал қилувчи куч эканлигининг эълон қилиниши ёш сайловчиларга ўзгача руҳ ва масъулият бағишлади.
Айтиш керакки, 2030 йилга қадар мактабгача таълим қамровини 100 фоизга етказилиши,шунингдек, қўшимча 2 мингта боғча қурилиши бугунги кунда бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми ва O‘zLiDePнинг кўп сонли электорати, ота-оналар учун қувончлихабар бўлди.
Боғча ва мактаблар фильтрланган ичимлик суви билан тўлиқ таъминланиши, мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган, сут ва йод билан тўйинган нон маҳсулотлари берилишининг йўлга қўйилиши Янги Ўзбекистонда соғлом, баркамол авлод шаклланиши учун хизмат қиладиган омиллардан бири бўлади.
Шунингдек, сайловолди дастурида “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури, хусусий таълим ташкилотларига қўшимча енгилликлар берилиши, давлат-хусусий шериклик асосида мактаблар қурилиши каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Бошқача айтганда, бошланғич синф ўқувчиларининг таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланиши, чекка ҳудудларда мактаб автобуслари бепул йўлга қўйилиши таълим сифати ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаш борасида улкан вазифалар амалга оширилиши кутилаётганини англатади.
Бундан ташқари биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшларни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилиши, бунинг учун 200 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилиши, сайловолди дастуридаги халқимиз келажагига бевосита дахлдор тарихий вазифалардесак, асло муболаға бўлмайди.
Хулоса сифатида шуни таъкидлаш лозимки, O‘zLiDeP томонидан илгари сурилган номзоднинг сайловолди платформаси давлат ва жамият бошқарувининг барча соҳаларини, электорат вакилларининг барча қатламлари манфаатларини ҳимоя қилиш учун мўлжаллангани, шунингдек,яқин ва ўрта истиқболни белгилайдиган стратегик хужжат эканлигини таъкидлаш жоиз.
Анваржон Миркомилов,
“Тараққиёт стратегияси” маркази
бўлим бошлиғи






