Бухоро вилояти Когон туманидаги “Геофизика экспедицияси” корхонасида яна ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 11 июнь куни соат 12:37 да Когон шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Когон туман “Геофизика” МФЙ ҳудудида жойлашган “Геофизика экспедицияси” корхонаси биносида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар берилган.
Хабарга кўр, воқеа жойига жами 6 та ёнғин қутқарув автоекипажи жалб этилди. Воқеа жойига соат 12:43 да етиб бориб, соат 13:16 да тўлиқ батамом ўчирилди. Ёнғин натижасида бинонинг 40 кв/м майдонда том ости ёғоч қурилмалари ёнган.
Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарари ёнғин техник экспертлари томонидан ўрганилмоқда.






