АсосийDunyo

Қозоғистонда 12 июнь мотам куни деб эълон қилинди

'Қозоғистонда 12 июнь мотам куни деб эълон қилинди'ning rasmi

Абай вилоятида содир бўлган ёнғинда ҳалок бўлганлар хотираси учун 12 июнь кунини Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилинди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.

Қозоғистон ФВВнинг хабар беришича, Абай вилоятида яшин уриши натижасида келиб чиққан ёнғин 14 кишининг ҳалок бўлишига олиб келган.

Давлат раҳбари ёнғинда ҳалок бўлган ўрмон хўжалиги ходимларининг оила аъзолари билан учрашди. Қосим-Жўмарт Тўқаев уларга ҳамдардлик билдириб, мамлакатда мотам кунини эълон қилган.

Маълум бўлишича, президент Қосим-Жўмарт Тўқаев томонидан Фавқулодда вазиятлар вазири ишдан четлатилган.

    Бошқа янгиликлар