АсосийJamiyat

Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп кўп йиллик манзарали дарахтлар кесиб ташланди (видео)

'Тошкентдаги мактаб ҳудудида 26 туп кўп йиллик манзарали дарахтлар кесиб ташланди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани 171-умумтаълим мактаби ҳудудидаги дарахтлар кесилганлиги ҳақида хабар тарқалди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳолат юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, Мирзо Улуғбек туманидаги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тасарруфидаги МАФИФИДУМ (собиқ 171- умумтаълим мактаби) ҳудудида 26 туп Гледичия навли манзарали дарахтлар фуқаро Страшко Анатолий Сергеевич томонидан кесилган.

Видеокузатув камерасининг кўрсатишича, фуқаро бу ишни мактабни ўраб турувчи панжарага туташ бўлган гаражлардан ошиб тушиб, амалга оширган.

Ушбу ҳолат Тошкент шаҳар ва Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва унинг туман бўлими ҳамда туман прокуратураси томонидан ўрганилди.

Ҳозирда мутахассислар томонидан етказилган зарар ўрганилмоқда.

    Бошқа янгиликлар