АсосийJamiyat

Жиззахдан Тошкентга қарийб 900 кг еб бўлмайдиган гўшт сотиш учун олиб келинаётгани аниқланди

'Жиззахдан Тошкентга қарийб 900 кг еб бўлмайдиган гўшт сотиш учун олиб келинаётгани аниқланди'ning rasmi

 3 июнига ўтар кечаси Ғаллаорол тумани ҳудудидаги ЙПХ масканида Қашқадарё-Тошкент йўналишида шубҳали ҳаракатланиб келаётган Cobalt тўхтатилиб, текширилган.

Аниқланишича, Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида яшовчи 1982 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги автомобиль салонида гўштлар ветеринария ва санитария қоидаларига зид равишда олиб кетилаётган бўлган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайдовчи ушбу гўштларга оид ҳеч бир ҳужжатни тақдим қилолмаган. Шунингдек, у гўштни Қашқадарёдан Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетаётганини маълум қилган.

ИИО ходимлари томонидан жами 820 кг гўшт ҳужжатлаштирилиб, лабораторияга юборилган. Лекин, текширувлардан сўнг, гўштлар истеъмолга яроқсиз экани аниқланган. Шундан сўнг, ушбу гўштлар тегишли тартибда ёқиб юборилган.

    Бошқа янгиликлар