АсосийJamiyat

Қашқадарёдаги бозорда ёнғин чиқди (видео)

'Қашқадарёдаги бозорда ёнғин чиқди (видео)'ning rasmi

Бугун, 7 июнь куни соат 11:29 да Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар “Ерқўрғон” бозори ҳудудида жойлашган икки қаватли дўконнинг 2 қаватида ёнғин содир бўлди.

 ФВВ хабарига кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 11:41 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 11:55 да ўраб олинган ва саот 12:00 да ўчирилган. Шунингдек, қўшимча равишда 2 та сув ташишга мўлжалланган транспорт воситаси жалб этилган.

Дасталки маълумотларга кўра, ёнғин натижасида иккинчи қаватда жойлашган дўконнинг 210 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.  

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар