АсосийDunyo

Гаитидаги сув тошқинлари оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда

'Гаитидаги сув тошқинлари оқибатида одамлар ҳалок бўлмоқда'ning rasmi

Гаитида дам олиш кунлари давом этган кучли ёмғирлар оқибатида минглаб уйлар сув остида қолди, 42 киши ҳалок бўлди, яна 85 киши жароҳатланди, дея хабар бермоқда CNN.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотларига кўра, кучли ёмғир оқибатида Гаити бўйлаб бир нечта дарёларда сув тошиган, бу эса ўз навбатида кўчкиларга олиб келган.

Сув тошқинлари оқибатида 13300 дан ортиқ киши уйини тарк этишга мажбур бўлган. Гаитининг 10 департаментидан бештаси: Ғарбий, Ниппес, Жануби-Шарқий, Шимолий-Ғарбий ва Марказий департаментларда яна 11 киши бедарак йўқолган.

"Ҳукумат миллий ва халқаро институтлар билан биргаликда вазиятни ҳал этиш учун шошилинч чоралар кўряпти", – деб ёзди Гаити Бош вазири Ариэль Анри Twitterда.

Душанба куни давом этган кучли ёмғир туфайли қурбонлар сони яна ортган.

    Бошқа янгиликлар