АсосийJamiyat

Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли “қизи”ни зўрлаган эркак 12 йилга қамалди

'Қашқадарёда асраб олган 13 ёшли “қизи”ни зўрлаган эркак 12 йилга қамалди'ning rasmi

Қашқадарёда эркак асраб олган 13 ёшли қизини зўрлагани ҳақида хабар берган эдик. Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, мазкур эркакка суд ҳукми ўқилди

Унга кўра, ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Чироқчи туман судининг раиси А.Ташев раислигида Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддаси (судда жиноят ишларининг ошкора кўрилиши) талабларига мувофиқ ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди. К.Т. Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 3-қисми “а” банди ва эски таҳрирдаги (2023 йил 11 апрелга қадар амалда бўлган) 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир қилганликда айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш)га асосан 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. 

Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича аппеляция инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест келтириши мумкинлиги таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар