АсосийDunyo

Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви натижасида 300 га яқин йўловчи қурбон бўлди

'Ҳиндистонда поездлар тўқнашуви натижасида 300 га яқин йўловчи қурбон бўлди'ning rasmi

Ҳиндистоннинг Одиша штатида поезднинг тўқнашуви натижасида 294 киши ҳалок бўлди, 1000 дан ортиқ киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда Trend Ҳиндистон ОАВларига таяниб.

Маълумотларга кўра, воқеа содир бўлган Баласоре шаҳридаги шифохоналар гавжум, бошқа штатлардан шифокорлар минтақага келишда давом этмоқда.

Касалхонага ётқизилган 100 га яқин кишининг аҳволи оғир.

Авария жойида 1000 дан ортиқ одам ва махсус техника жалб қилинган тиклаш ишлари бошланди.

    Бошқа янгиликлар