АсосийJamiyat

Мисрдан жўнатилган Гепатит C га қарши бепул дориларининг навбатдаги партияси Тошкентга етиб келди

'Мисрдан жўнатилган Гепатит C га қарши бепул дориларининг навбатдаги партияси Тошкентга етиб келди'ning rasmi

Кеча Миср ҳукумати томонидан инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилган гепатит C га қарши “Даклатасвир” препаратининг олтинчи партияси Тошкент халқаро аэропортига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-тадқиқот институти беморларини даволаш учун умумий ҳажми 17 мингдан ортиқ “Даклатасвир” препарати қўлланилади.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Миср соғлиқни сақлаш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик туфайли 2023-2024 йилларда гепатитга қарши умумий қиймати 4,8 миллион долларлик 800 минг дона (40 тоннага яқин) “Даcлатасвир” ва “Софосбувир” дори воситалари мамлакатимизга бепул етказиб берилади.

    Бошқа янгиликлар