АсосийJamiyat

Бугун Тошкентнинг айрим жойларида электр энергиясида узилишлар бўлади

'Бугун Тошкентнинг айрим жойларида электр энергиясида узилишлар бўлади'ning rasmi

Бугун, 3 июнь куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод ҳамда Чилонзор туманлари ҳудудидаги айрим аҳоли яшаш хонадонлари ҳамда кичик тадбиркорлик субектларида электр энергияси соат 18:00 га қадар ўчирилади.

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергиясини етказиб берилишини таъминлаш, шунингдек, электр тармоқларида содир бўлиши мумкин бўлган авария ҳолатларини олдини олиш, ҳамда таъмирлаш ишларини хавфсиз бажариш мақсадида:

Яшнобод тумани "Миришкор" МФЙнинг Илғор шох, Толариқ, Масжид ҳамда Дархон кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида;

Чилонзор туманининг Афшона, Илғор, Чўпон ота кўчалари ҳудудидаги аҳоли яшаш хонадонларида электр энергияси вақтинчалик ўчирилади.

Истеъмолчиларга электр энергиясини сифатли ҳамда ишончли етказиб бериш, юзага келиши мумкин бўлган авариявий узилишларнинг олдини олиш ва туман электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган давлат дастури асосида ҳудудларда паст кучланишли электр узатиш тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш ишлари босқичма - босқич амалга ошириб келинмоқда.

    Бошқа янгиликлар