АсосийDunyo

Қирғизистонда қирғиз тилини билмайдиганлар давлат хизматига ишга олинмайди

'Қирғизистонда қирғиз тилини билмайдиганлар давлат хизматига ишга олинмайди'ning rasmi

Қирғизистон юқори кенгаш депутатлари “Қирғизистон Республикасининг давлат тили тўғрисида”ги конституциявий қонун лойиҳасини қабул қилишди.

Қонун лойиҳаси давлат тилидан фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш ва давлат тили сиёсатини амалга оширишга қаратилган.

Унга кўра, давлат тилидаги расмий ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асл нусха ҳисобланади.

Бундан ташқари, қирғиз тилини ўрта даражада (B1) билмайдиган фуқаролар давлат ва коммунал хизматда ишлай олмайди.

Шунингдек, қонун лойиҳасига кўра, телерадиокомпаниялар кўрсатувларнинг ярмидан кўпини қирғиз тилида тайёрлаши керак. Веб-сайтларнинг қирғиз тилидаги версияларида эса бошқа тиллардаги версиялардан кам бўлмаган маълумотлар бўлиши керак.

    Бошқа янгиликлар