Бугун, 30 май куни соат 15:50 да Нукус шаҳри “Амударё” МФЙда жойлашган “Нукус дехқон бозори” АЖга қарашли очиқ майдонда қурилишда фойдаланишга мўлжалланган қамич ва хашак пресслари ёнаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Зудлик билан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарувчилар етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини амалга оширмоқда. Вазият назоратга олинган.
Ёнғин юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади.
30.05.2023 17:03
Амударёдаги дехқон бозори майдонида ёнғин содир бўлди






