Пекин Вашингтоннинг АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин ва унинг хитойлик ҳамкасби Ли Шанфу ўртасида июн ойи бошида Сингапурда бўлиб ўтадиган "Шангри-Ла диалоги" конференцияси доирасида учрашув ўтказиш таклифини рад этди.
Пентагон рақобатнинг зиддиятга айланмаслиги учун АҚШ ва Хитой ҳарбий департаментлари ўртасида очиқ алоқа каналлари муҳимлигини таъкидлаган.






