АсосийDunyo

"Бизга ядро қуроли керак эмас. Биз халқаро ҳужжатлардаги мажбуриятларга содиқ қоламиз"

'"Бизга ядро қуроли керак эмас. Биз халқаро ҳужжатлардаги мажбуриятларга содиқ қоламиз"'ning rasmi

Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Беларус раҳбари Александр Лукашенконинг Остонага Россия ва Беларус иттифоқ давлатига қўшилишни таклиф қилган сўзларига муносабат билдирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Журналист Павел Зарубин билан суҳбатда Лукашенко Қозоғистон ва бошқа давлатлар Беларус Россия билан яқин муносабатларга эга бўлиши мумкинлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон иттифоққа қўшилиши мумкин, кейин эса “ҳамма учун ядро қуроли бўлади”.

"Яқинда Беларус Республикаси Президенти Александр Григоревич Лукашенко Қозоғистонни Иттифоққа қўшилишини таклиф қилди. Мен унинг ҳазилини юқори баҳоладим. Менимча, бунга ҳожат йўқ, чунки бошқа интеграцион бирлашмалар, биринчи навбатда, Евроосиё иқтисодий иттифоқи мавжуд", - дея изоҳ берди Токаев.

У, шунингдек, Лукашенконинг ядро қуроли ҳақидаги сўзларига тўхталиб ўтди.

"Ядро қуролига келсак, улар бизга керак эмас, чунки биз Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартнома ва Ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартномага қўшилганмиз. Биз ушбу халқаро ҳужжатлардаги мажбуриятларга содиқ қоламиз", - деди Қозоғистон раҳбари. .

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Москвада Евроосиё иқтисодий форумининг ялпи мажлиси бўлиб ўтди. У ерда Токаев Россия ва Беларус иттифоқ давлати Евроосиё иқтисодий иттифоқида мавжудлигига эътибор қаратди. Қозоғистон президентининг сўзларига кўра, бу жаҳон сиёсий тарихида ягона сиёсий, ҳуқуқий, ҳарбий, иқтисодий маконга, ягона иттифоқ ҳукумати ва парламентга эга бўлган “икки давлат – бир давлат” формуласи бўйича давлат яратилишининг ўзига хос намунасидир. “Ҳаттоки ядровий қурол ҳам ҳозир иккига битта”, — дея қўшимча қилган эди Токаев.

Кейинроқ унинг матбуот котиби Руслан Желдибай ижтимоий тармоқларда Қозоғистон ҳеч қандай иттифоқчи давлатлар тузиш ёки унга қўшилиш ниятида эмаслиги ва режалари йўқлиги ҳақида ёзди.

Унинг бу чиқишига муносабат билдирар экан Лукашенко ядро қуролига эга бўлишни хоҳловчиларни бирлашишга чақирган эди.

 

    Бошқа янгиликлар