АсосийJamiyat

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин

'Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин'ning rasmi

Бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Тошкент вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида ва Фарғона водийси вилоятларида бугун ва эртага қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Республиканинг шимолида ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда шамол бироз 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин,

Бугун кундуз куни ҳаво ҳарорати 28-33о, шимолда ва чўл ҳудудларда 35о гача, жанубда 37о гача атрофида бўлади. Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати секин кўтарилади ва 32-35о ни, шимолда ва чўл ҳудудларда  35-37о ни ташкил этади. Бундай ҳарорат фони май ойи охири учун бўлган меъёрий қийматларга яқиндир.

Пойтахтимизда 26-28 май кунлари ҳаво очиқ бўлади. Шарқий йўналишдаги шамол бироздан ўртачагача эсади. Ҳаво ҳарорати кечалари 16-18о , кундуз кунлари 30-33о бўлади.

    Бошқа янгиликлар