Наманганда 25 ёшли "Нехиа-2" ҳайдовчиси икки пиёдани уриб юборди, улардан бири вафот этган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ хабар берди.
Хабарда айтилишича, 24 май куни, соат 22:45 ларда Давлатобод тумани "И.Каримов" кўчасида 25 ёшли фуқаро "Нехиа-2"ни бошқариб кетаётиб йўлдан ўтаётган 24 ва 21 ёшли пиёдаларни уриб юборган.
Ҳодиса оқибатида пиёдалар оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Аммо, кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай улардан бири вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






