АсосийJamiyat

Тошкентда 15 минг доллар эвазига Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди

'Тошкентда 15 минг доллар эвазига Канадага ишга юборишни ваъда қилган фирибгар қўлга тушди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.М. фуқаро Д.Қ.ни танишлари ёрдамида 15 000 АҚШ доллари эвазига Канада давлатига ишга юбориши ва виза ҳужжатларини расмийлаштириб беришини айтиб, олдиндан 7 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар