Транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев Венгриянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дюла Ковач бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг резидент авиакомпаниялари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия пойтахтлари ўртасида тўғридан тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш билан боғлиқ жиҳатларни муҳокама этишди.
15.05.2023 16:10
Тошкент – Будапешт ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилади






