АсосийJamiyat

Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан дори чиққани айтилди

'Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларига берилаётган бепул озиқ-овқат маҳсулотлари орасидан дори чиққани айтилди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда кейтеринг усулида етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ичидан таблетка кўринишида дори воситалари чиққани ҳақида хабар тарқалди.  Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон прокуратураси маълумот берди.

Қорақалпоғистон прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текшириш ҳаракатлари давомида аниқланишича, бир гуруҳ шахслар кейтеринг усулида озиқ-овқат таъминотини амалга ошираётган тадбиркорларга нисбатан туҳмат уюштириш орқали уларни обрўсизлантириш мақсадида, 3 та ҳолатда ичига дори воситалари жойлаштирилган булка ва пряник маҳсулоти, гўёки Элликқалъа ва Беруний туманларидаги таъминотчилар томонидан тарқатилгани ҳақидаги иддаолар билан “Антикоррупция” Telegram каналига асоссиз ва нохолис маълумотлар жойлаштирилишига эришиб, тадбиркорлик субъектларининг ишбилармонлик нуфузига путур етказган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 139-моддаси 3-қисми “г” банди (туҳмат) ва 192-моддаси (рақобатчини обрўсизлантириш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергови якунига кўра, айбдор шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳал этилади.

    Бошқа янгиликлар