АсосийJinoyat

Янгийўлда 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни 10 кун бўш уйда ушлаб туриб, уни жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланди

'Янгийўлда 19 ёшли йигит вояга етмаган қизни 10 кун бўш уйда ушлаб туриб, уни жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани аниқланди'ning rasmi

Тошкент вилояти Янгийўл туманида яшовчи 19 ёшли йигит 10 кун давомида вояга етмаган қизни бўш уйда сақлаб, уни ўзи билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келгани маълум бўлди. Бу ҳақда “Nemolchi.uz”га таяниб хабар қилди “Дарё”.

Қайд этилишича, ҳолат 15 апрелдан 24 апрелга қадар давом этган. Йигит бутун жараённи видеотасвирга олган ва кейинроқ қизни ўзи билан яна ётиши учун шантаж қилиб келган. Шунингдек, қиз видеони ижтимоий тармоқларда тарқатмаслиги учун йигитга 200 доллар пул берган.

Жабрланувчи ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилганиган кейин, 2 май куни гумонланувчи қиздан видеони тарқатмаслик учун 2 миллион сўм олиб, уни яна ўша бўш уйга олиб борганида ушланган. Унинг ёнидан олинган пуллар ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Йигит нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) 1-қисми ва 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 3-қисми билан айблов эълон қилинган. Мазкур иш бўйича суд 3 май куни жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида бўлиб ўтган. Ҳимоячи айбланувчига қамоққа олиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чораси қўлланилишини сўраган. Бироқ суд прокурорнинг йигит оғир турдаги жиноятни содир этгани учун уни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш борасидаги талабини қаноатлантирган.

    Бошқа янгиликлар