АсосийJamiyat

Президентликка номзод Робахон Махмудованинг судьялик ваколатлари тўхтатилди

'Президентликка номзод Робахон Махмудованинг судьялик ваколатлари тўхтатилди'ning rasmi

2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси "Адолат" социал-демократик партияси Пленумида мазкур партиядан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига бўлажак номзод сифатида Робахон Анваровна Махмудова номзоди илгари сурилгани ҳақида хабар берган эдик.

Судьялар олий малака ҳайъати Р. А. Махмудованинг аризаси ва суд қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари – маъмурий судлов ҳайъатининг раиси Р. А. Махмудованинг судьялик ваколатларини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди хабар бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 19, 128-моддаларига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, тенг ҳуқуқлидирлар. Фуқаролар давлат ҳокимияти органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар.

Қонунчиликка кўра судья сиёсий фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас. Сайлов кодексига асосан сиёсий партия Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз партияси аъзолари орасидан ёки партиясизни номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир.

    Бошқа янгиликлар