Маданият ва туризм вазирлиги томонидан жорий йилнинг 12-19 май кунлари 14 нафар халқаро ОАВ вакилларини Ўзбекистонга ташрифи ташкил қилинмоқда. Ташриф Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм бренди элчиси Софи Ибботсон билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Маданият ва туризм вазирлиги хабар берди.
Ташрифдан кўзланган мақсад юртимиз маданияти ва туризм салоҳиятини Канада, Сингапур, Португалия, Буюк Британия, Исроил, Малайзия, Покистон, Ҳиндистон, Туркия, Қатар давлатларида кенг тарғиб этиш ҳамда ушбу давлатлардан Ўзбекистонга ташриф буюрувчи сайёҳлар сонини оширишдир.
Шунингдек, ташриф давомида юртимиз туризм салоҳиятини турли йўналишдаги, бир-бирини мавзу жиҳатидан такрорламас мақолалар ва медиа контентлар орқали тарғиб этишади.
Таъкидлаш керакки, дунёга машҳур нашрлар вакиллари “Ал Жазеера”, “Деccан Ҳералд”, “Анадолу Агенcй”, “Ал Мустакиллаҳ ТВ”, “ЭуроНеwс”, “Арчитеcтурал Дигест”, “ТРТ Wорлд”, “Виажес Cомиго”, “ТВС”, “Cитизен Фемме”, “Пакистан Обсервер”, “Асиан Геограпҳиc”, “Бокра” каби журнал ва сайтларда фаолият юритишади. Умумий кузатувчилари сони эса 80 миллионга тенг.
Маълумот учун, саёҳат давомида ОАВ вакиллари учун мамлакатимизнинг Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари, миллий бозорлари ва туристик зоналари бўйлаб пресс-турлар амалга оширилади.






