АсосийDunyo

11 майдан АҚШга муҳожирларнинг кириш қоидалари кучайтирилди

'11 майдан АҚШга муҳожирларнинг кириш қоидалари кучайтирилди'ning rasmi

Америка Қўшма Штатлари мамлакатда бошпана изловчиларни депортация қилиш учун чекловларни кучайтиради, деб ёзади Тhe Washington Post нашри АҚШ ички хавфсизлик вазири Алехандро Маёркасга таяниб. Газетанинг қайд этишича, Вашингтон шу мақсадлар учун қўшинларни ҳам сафарбар қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил март ойидан бошлаб мамлакатда коронавирус пандемияси сабабли собиқ президент Доналд Трамп даврида 42-модда деб аталадиган депортация масаласида махсус режим жорий қилинган эди. Унга кўра, муҳожирларга Covid-19 тарқалиши хавфи туфайли бошпана бериш рад этилиши мумкин бўлган. Коронавирус сабабли эълон қилинган фавқулодда ҳолат тартиби 11 майда тугади, ва шу билан бирга, 42-моддага амал қилиш ҳам тўхтатилади. WП маълумотларига кўра, бу вақт ичида АҚШдан Мексикага 2,7 миллиондан ортиқ депортация амалга оширилган.

Маёркаснинг айтишича, амалдаги президент Жо Байден маъмурияти ноқонуний муҳожирларга қарши "ёқимсиз", аммо "зарур" чораларни таклиф қилди. Унга кўра, чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлмаганлар депортация қилинади, қонуний кириш ҳуқуқига эга бўлганлар учун АҚШ бошқа давлатлар билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Янги чекловлар фавқулодда ҳолат тугаганидан кейин дарҳол кучга киради.

Газетанинг қайд этишича, расмийлар Мексика билан чегарага у ерда жойлаштирилган 2,5 минг Миллий гвардия ходимларига қўшимча яна 1500 нафар аскар юбориш ниятида. Шунингдек, ҳозирда чегарада Миллий хавфсизлик департаментининг 24 мингдан ортиқ ходимлари, бошпана хизматлари ва тиббиёт мутахассислари жойлаштирилган. 

CБС телеканали ҳужжатларга таяниб, чегарани ноқонуний кесиб ўтган ва аввал учинчи давлатдан бошпана сўраганини исботламаган ноқонуний мигрантлар депортация қилиниши ҳақида хабар берди. Қайд этилишича, бу биринчи навбатда Мексикадан эмас Куба, Никарагуа ёки Венесуеладан келган муҳожирларга таъсир қилади.

CНН маълумотларига кўрa, Мексикада 155 минг киши АҚШга киришни кутмоқда. Ўша куни Америка расмийлари чегарани ноқонуний кесиб ўтишнинг 10 600 дан ортиқ ҳолатларини аниқлаган. Чегара ва божхона хизмати маълумотларига кўра, бу бир кун ичида энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар