Туркия раҳбари Ражаб Тойиб Эрдоған давлат хизматчиларининг маошлари оширилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Anadolu” хабар берди.
Маълум қилинишича, у давлат хизматчиларининг маоши ва пенсияларини ошириш борасидаги ишларни давом эттиришини қўшимча қилган.
“Anadolu” хабарига кўра, расмийлар 2023-2024 йилларда 700 мингга яқин давлат хизматчисининг маошини ошириш ниятида. Бундан ташқари, улар қўшимча иш ҳақи, тунги ишчиларнинг иш ҳақи ва фахрийларнинг нафақаларини оширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 май куни мамлакатда президентлик сайловлари ўтказилади.






