АсосийJamiyat

Тошкентда ўнлаб дарахтларни кесиб ташлаган фуқарога нисбатан маъмурий жарима қўлланилди (видео)

'Тошкентда  ўнлаб дарахтларни кесиб ташлаган фуқарога нисбатан маъмурий жарима қўлланилди (видео)'ning rasmi

 Ижтимоий тармоқ орқали юборилган мурожаат Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Чилонзор туман инспекцияси томонидан ҳолат бориб ўрганилди. Бу ҳақда Бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда. 



Ушбу ҳолат бўйича , Академик В. Вохидов номидаги республика хирургия амалий- илмий маркази томонидан қуриган дарахтларни кесишга рухсатнома олиш бўйича мурожаат келиб тушган. Шунга асосан, қуриган дарахтларни кесиш юзасидан 675- сонли қарорга асосан, кесиш бўйича хулоса берилган. Бироқ, хулосадан ташқари, дарахтларни санитар буталаш жараёнида ўсишдан тўхтайдиган даражада шикаст етказилганлиги аниқланиб, хўжалик ишлари бўйича маъсул бўлган Х.А.Воисовга нисбатан, мазкур ҳолат юзасидан  Ўз.Рес. МЖТК нинг 79- моддаси билан маъмурий жарима қўлланилди.  
 

    Бошқа янгиликлар