АсосийJamiyat

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади

'“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили  ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади'ning rasmi

“Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш ҳар йили  ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади. Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Жалол Арашов маълум қилди:

“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирлар 2023 йилдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқланади.

Ҳар йили 1 ноябрга қадар давлат бюджетининг тасдиқланган кўрсаткичлари асосида, ҳудудлар бўйича йўналтириладиган капитал қўйилмалар туман ва шаҳарлардаги  аҳоли ва маҳаллалар сонига нисбатан тенг улушларда, лекин 8 млрд сўмдан кам бўлмаган ҳолда ажратилади.  

Жамоатчилик фикри асосида тадбирларни шакллантириш ва улар учун овоз бериш жараёнлари учта босқичда ташкил этилади:

● 1-босқичда — порталда лойиҳалар тўплами шакллантирилади;

● 2-босқичда — шакллантирилган лойиҳалар тўплами саралаб олинади;

● 3-босқичда — саралаш босқичидан ўтган лойиҳалар тўпламларига овоз берилади.

 

    Бошқа янгиликлар