Бу ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво асосан кам булутли ва қуруқ бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб кечалари 13-18о ни, кундуз кунлари 30-35о ни ташкил этади, жанубда ва чўл ҳудудларда 36-38о гача бўлади. Бу май ойининг ушбу даври учун ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-7о га юқоридир.
12 майда республика ҳудудига Туркманистон ҳудудларидан нисбатан нам ҳаво кириб келади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кунзги ҳаво ҳарорати 2-3о га пасаяди ва 27-32о ни ташкил этади.
8-9 май кунлари шимолда, 11-12 май кунлари эса республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 8 ва 11-12 майда момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғиши мумкин.
Пойтахтимизда 8-11 майда ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорати 8 майда 25-27о гача, 10-11 май кунлари 32-34о гача аста-секин кўтарилади.
12 майда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузги ҳарорат нисбатан пасаяди.






