АсосийJamiyat

Адлия вазирлигининг собиқ ходими қамоқдан қўйиб юборилди

'Адлия вазирлигининг собиқ ходими қамоқдан қўйиб юборилди'ning rasmi

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшановга қўлланган қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, у қўйиб юборилган. Бу ҳақда унинг адвокати Абдумалик Абдуллаев фейсбук саҳифаси орқали хабар берди.

"Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2023 йил 4 майдаги ажримига асосан, ҳимоямизда бўлган Ҳусан Равшановни қамоққа олиш эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, 1-сонли тергов ҳибсхонасидан озод этилди.

Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлими собиқ бош маслаҳатчиси Ҳусан Равшанов 2023 йил 3 февраль куни ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланиб, 5 февраль куни қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган эди.

Ҳозирда унга, гўёки Facebook'да бегона исм-шариф билан аккаунт очиб, адлия ходимларини коррупцияда айблаш орқали туҳмат қилганликда айблов илгари сурилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш лозимки, Яшнобод туман судининг судьяси жиноят ишини судда кўриш учун тайинлаш ҳақида ажрим чиқариш вақтида ЖПК 396-моддасига мувофиқ айбланувчига нисбатан эҳтиёт чораси нотўғри танланган, деган тўхтамга келиб эҳтиёт чорасини ўзгартириш ҳақида ажрим чиқарди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Адлия вазирлиги собиқ ходим Х.Р. ҳамкасблари шаъни ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб келгани аниқланиб, материаллар тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига юборилганлигини ва тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган эди. 

 

 

    Бошқа янгиликлар