АсосийJamiyat

Тошкентда автобус ва "Cobalt" тўқнашди

'Тошкентда автобус ва  "Cobalt" тўқнашди'ning rasmi

Тошкентда автобус ва  "Cobalt" иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

ЙТҲ жорий йилнинг 7 май куни соат 13.50 ларда Олмазор тумани Келес йўли - Сағбон кўчалари кесишган чорраҳасида содир бўлган. 1985 йилда туғилган Б.С. бошқарувида бўлган давлат рақами 01 049 VJA  белгили Saz Le-60 русумли автобус ҳамда 1974 йилда туғилган З.З.  бошқарувида бўлган давлат рақами 01 П 931 EB белгили Cobalt русумли автомашиналари тўқнашган.

ЙТҲ натижасида иккала ҳайдовчилар тан жароҳат олган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

 

    Бошқа янгиликлар