АсосийDunyo

Берлинда 9 май куни Совет уруш рамзларини олиб юришга таъқиқ қўйилди

'Берлинда 9 май куни Совет уруш рамзларини олиб юришга таъқиқ қўйилди'ning rasmi

Берлин маъмурий суди Совет аскарлари хотирасига бағишланган ёдгорликларда 9 майни нишонлаш чоғида Украина байроқларидан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилди. 

Қайд этилишича, Берлин полицияси 9 май байрами чоғида совет, Россия ва Украина рамзларидан фойдаланишга тақиқ қўйиш орқали ижтимоий кескинлик ва тўқнашувларнинг олдини олмоқчи бўлган.

Россия ва Совет рамзлари ҳали ҳам тақиқ остида.

Бундан ташқари, байрам тадбирларида Россия президенти Владимир Путин, Беларус раҳбари Александр Лукашенко ва Украина президенти Владимир Зеленскийнинг суратларини намойиш қилиш тақиқланган. Шунингдек, тақиқ остида Украинадаги махсус операция зонасида рус қўшинлари томонидан қўлланилган V ва Z ҳарфлар ҳам бор.

Аввалроқ Эстония полицияси 9 май куни ҳудудларда Россия Федерацияси ва СССР рамзлари туширилган тадбирларни тақиқлагани ҳақида хабар берилганди. Эстония ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг фикрича, Россия Федерацияси ва СССР байроқлари душманлик рамзи ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар