Давлат Думаси депутати Михаил Матвеев Россияга келган марказий осиёликларни урушга сафарбар қилинмаётганидан ғазабланмоқда. Унга кўра, фақат 2023 йилнинг биринчи чорагида 45 минг тожикистонлик Россия фуқаролигини олган, аммо улар фронтда кўринмаяпти.
Россиялик депутат “Нега улар сафарбар қилинмаяпти?”, “Тожикистон баталёнлари қани?”, “Россияга аскарлар керак!” деб таъкидлаган.
Михаил Матвеев Марказий Осиё аҳолисини, асосан, тожикларни жанговар зонага сафарбар қилиш учун тегишли тузатишлар киритишга чақирди. Чунки ҳозирда фақат тожик таксичилар полклари, фаррошлар ва қурувчилар бўлинмалари мавжуд. Шунингдек, у тожикистонликларнинг Россияда турли нафақалар, пенсиялар олиш ҳуқуқидан фойдаланиб, армияда хизмат қилиш мажбуриятларини бажаришмаётганлигидан норози.
Тожикистон миллий қонунчилиги икки фуқароликка эга шахсларни ҳарбий хизматга чақиришни тақиқлайди.






