АсосийJamiyat

Қашқадарёда қабристон ерларини пуллаган мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

'Қашқадарёда қабристон ерларини пуллаган мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятида ерлар талон-тарож қилинганлиги ҳолатлари aниқланди. 

Хусусан, Косон тумани ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи комиссия мансабдор шахслари қонун талабларига зид равишда, туман марказида жойлашган "Эшони Косон" қабристони ҳудудидан фуқаро ва тадбиркорларга 0,33 гектар ер майдонини ноқонуний ажратиб, ушбу қабристонга тегишли ер майдонида "Кушхона", "Савдо дўкони" ва "Омборхона" бинолари қурилишига йўл қўйиб, давлат ва жамият манфаатларига 146 млн сўм миқдорда зарар етказишган.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 205-моддаси 1-қисми, 209-моддаси 2-қисми “а” банди ва 229-4-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

    Бошқа янгиликлар