АсосийJamiyat

“Афросиёб” поездида қалбаки чипталар билан ҳаракатланганларга чора кўрилди

'“Афросиёб” поездида қалбаки чипталар билан ҳаракатланганларга чора кўрилди'ning rasmi

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ йўловчиларни чипталар билан боғлиқ фирибгарликдан oгоҳлантирди.

Қайд этилишича, сўнгги вақтларда "Ўзтемирйўлйўловчи" акциядорлик жамияти томонидан чипталарни расмийлаштириш билан боғлиқ бир нечта фирибгарлик ҳолати кузатилган. Улардан бири 2023 йилнинг 4 май куни 766-сонли юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” электропоездининг “Тошкент — Самарқанд — Бухоро” йўналишида ҳаракатланган йўловчи поездда содир бўлган. 

Унда чиптага электрон тарзда бошқа шахсларнинг маълумотлари киритилган ҳолда қалбакилаштирилиб, бир нечта фуқаро ҳаракатланаётгани аниқланди.
Мазкур ҳолатда йўловчи поездларда хизмат текширувларини ўтказишда тегишли мутахассислар жалб қилиниб, йўловчи поездларда фирибгарлик йўли билан ҳаракатланадиган йўловчиларга қонунда белгиланган чоралар кўрилади.

“Темирйўл транспорти учун чипталарни фақат темирйўл чиптахоналарида ёки Chipta.railway.uz расмий сайти орқали онлайн харид қилишингиз мумкин.

Электрон чипталарни харид қилишда, шахсий ва уяли алоқа маълумотларингиз тўғри ва аниқ эканлигига ишонч ҳосил қилинг”, — дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар