Ижтимоий тармоқлар орқали Хоразм вилояти, Қўшкўпир туманида 17 ёшли қиз ўзини осиб қўйгани айтилди.
Ҳолатни Хоразм вилоят Прокуратураси ўрганди.
Аниқланишича, Қўшкўпир туман ИИБ навбатчилик қисмига жорий йилнинг 6 май куни соат 12:50 да фуқаро Ч.Қ.нинг ўз жонига қасд қилиб, вафот этганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойи Қўшкўпир туман прокурори Б.Матрасулов раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи ва суд тиббий экспертлари иштирокида кўздан кечирилган.
Фуқаро Ч.Қ. Қўшкўпир тумани, “Хадра” қишлоғи, “Незахос” маҳалласида яшаган, 2005 йилда туғилган, ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"Текширув ҳаракатлари Хоразм вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган" дейилади хабарда.






