АсосийJamiyat

Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи воқеа сабабини айтиб берди(видео)

'Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган ўқитувчи воқеа сабабини айтиб берди(видео)'ning rasmi

Сурхондарёда эркак ҳамкасби томонидан калтакланган аёл воқеа сабабини айтиб берди (видео)

Сурхондарё вилояти Узун туманидаги мактабда икки аёл ўқитувчи эркак ҳамкасби томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилган эди. Жабрланувчи аёл воқеа сабаблари ҳақида гапириб берди

Маълум қилинишича, воқеадан бир кун аввал шу мактабда ота-оналар йиғилиши бўлиб ў

тган. Унда ота-оналарнинг бири томонидан ўқитувчиларнинг маънавий бузуқлиги ҳақида сўз борган. Исбот тариқасида ўзида видео борлигини ҳам айтган. Шундан сўнг аёл ўқитувчилар йиғилиб директорга айтиш мақсадида мажлис қилган. Ота-оналар томонидан айтилган видеони ўзига тегишли деб тушунган эркак ўқитувчи келиб мажлисга аралашган ва шу орада жанжал содир бўлган. 

“Аёллар йиғилиши бўляпти, дедим. Кейин менга бирдан қараб, сенсираб, “Сенинг нима ишинг бор, мен ўзим биламан”, деди-да, шаҳд билан устимга келди. Уни уради, деб кутмагандим. Тиззаси билан биқинимга тепди, кейин шеригим жойидан туриб, гапирмаслигимни илтимос қилди. У эса бизни тинимсиз сўкди. Тинимсиз сўккани сабабли мен яна гапирдим”, — дейди жабрланувчи аёл.

 

Мазкур аёл даволанаётган шифохона ходимининг сўзларига кўра, ҳозирда унинг аҳволи стабил ҳолатда. 

 

“Бемор бизга бош оғриғи, кўкрак қафаси ўнг тараф биқин соҳасидаги оғриқдан шикоят қилиб келган. Ҳозирги кунда барча текширувларни ўтказганмиз. Унинг аҳволи ҳозирда стабил”, — дейди шифокор.

    Бошқа янгиликлар