Пекин шаҳрининг жануби-ғарбидаги шифохонада содир бўлган ёнғин қурбонлари сони 29 кишига етди, деб хабар берди воқеа содир бўлган Фэнтай тумани маъмурияти.
Аввалроқ Синьхуа агентлиги қурбонлар сони 21 нафар экани ҳақида хабар берган эди. Ёнғин сешанба куни Пекин вақти билан 12:57 да содир бўлган. 40 дақиқадан сўнг ёнғин ўчирилди, 71 бемор хавфсиз жойга олиб ўтилди.
Фавқулодда вазиятга алоқадор 12 нафар масъул шахс, жумладан, шифохона директори ҳибсга олинди. Ваколатли давлат органлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда, деб хабар беради tass.ru.






