АсосийJamiyat

Бу йилги Рамазон ойи 29 кун бўлиши мумкинми? (видео)

'Бу йилги Рамазон ойи 29 кун бўлиши мумкинми? (видео)'ning rasmi

Рамазон ойи бу йил 29 кун бўлиши ҳақида турли хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси фатво маркази директори ўринбосари, Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ғуломиддин домла Холбоев мазкур саволларга жавоб берди
 

Ғуломиддин домла Холбоевнинг сўзларига кўра, Рамазон ҳайитининг илк куни борасида муфтий ҳазрат бошчилигидаги ишчи гуруҳ, уламолар изланмоқда. Тез орада бу бўйича маълумот тақдим этилади. Шунингдек, Рамазон ойи 29 кун бўлиши ҳам мумкинлиги айтилди. Фатво маркази директори ўринбосарининг таъкидлашича, бунинг сабаби Ойга боғлиқ. 

“Бу йилги Рамазон 29 кун бўлиши ҳақида жуда-жуда кўп саволлар келяпти. Бу йилги Рамазоннинг 29 ёки 30 кун бўлиши борасида муфтий ҳазрат бошчилигидаги ишчи гуруҳ, уламолар қаттиқ изланяпти, бу масалани ўрганяпти. Тез кунларда бизга бу борадаги охирги хулосаларини эълон қиладилар. Рамазон 29 кун бўлиши мумкинми, деган саволга тўхталадиган бўлсак, Рамазон 29 кун бўлиши мумкин. Чунки шу пайтгача бир неча марта мана шундай 29 кун қилиб мусулмонлар рўза тутганлар. Бунинг сабаби Ойга боғлиқ. Масалан биз-у сиз биладиган шамсий ойлар неча кун бўлиши аниқ. Лекин ибодат ҳисоб-китоб қилинадиган ой қамарий ойлар билан ҳисоб-китоб қилинади. Бундай ойлар ё 29 кун ё 30 кун бўлади. Ойнинг чиқишига қараб фарқ қилади”, — дейди Ғуломиддин домла Холбоев.

    Бошқа янгиликлар